Россияда биометрик паспортга эга бўлмаган фуқароларга чекловлар киритилди

© Sputnik / Вадим ШекунЎзбекистон фуқароси паспорти.
Ўзбекистон фуқароси паспорти. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерал миграция хизматининг бир қатор вилоят бошқармалари Ўзбекистоннинг биометрик паспортларга эга бўлмаган фуқароларига чекловлар киритилиши ҳақида маълумотлар тарқатди.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Хабарда таъкидланишича Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг 2014 йил 19 мартдаги 04-4/3594-сонли нотасига кўра, Ўзбекистон фуқароларининг эски, яъни нобиометрик намунадаги паспорти ўзининг сафар ҳужжати кучини Ўзбекистон ташқарисига 2014 йилнинг 1 июлигача чиққан шахслар учун сақлаб қолган ва 2015 йилнинг 31 декабригача амал қилган, kun.uz хабари асосида.

Ўзбекистон фуқароси паспорти. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга эски паспорт билан ҳам муаммосиз қайтиш мумкин

Шу сабабли Россия Федерал миграция хизматининг ҳудудий бошқармалари нобиометрик паспортга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари номидан вақтинчалик яшашга рухсат бериш, ишлаш патентини олиш ёки қайта расмийлаштиришга аризаларни қабул қилинмайди.

Ўзбекистоннинг нобиометрик паспортлар билан Россияга чиққан фуқаролари Ўзбекистоннинг консуллик идорасига биометрик паспортни ёки Ўзбекистонга қайтишга сертификатни расмийлаштириш учун мурожаат қилишлари шарт.

Ўзбекистоннинг Россияда вақтинчалик яшашга рухсат ёки Россияда яшаш ҳуқуқи бўйича яшаётган фуқаролари ҳам биометрик паспорт олишлари керак.

2016 йил 1 январдан Ўзбекистон фуқаролари учун хорижий фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб фақатгина биометрик паспорт ҳисобланади.

 

Янгиликлар лентаси
0