Анқарадаги портлаш ҳарбийларга қарши қаратилган

© REUTERS / Ihlas News AgencyАнқара марказидаги портлаш
Анқара марказидаги портлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парламент ва ҳарбийлар ётоқхонаси яқинида, гавжум чорраҳада содир бўлган портлаш ҳарбийларга қарши қаратилган бўлсада, унда тинч аҳоли ҳам қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik, Федор Смирнов. Туркия  пойтахтида чоршанба куни содир бўлган портлашда 28 киши қурбон бўлди 60 дан зиёд одам жароҳатланди.  

Парламент ва ҳарбийлар ётоқхонаси яқинида, гавжум чорраҳада содир бўлган портлаш ҳарбийларга қарши қаратилган бўлсада, унда тинч аҳоли ҳам қурбон бўлди. Туркия Бош штаби хабарига кўра, портлаш соат 19:31 да, ҳарбий колонна светофорнинг қизил чироғига тўхтаган вақтда содир бўлган, РИА Новостига асосан.

Анқарада теракт содир бўлган жой - Sputnik Ўзбекистон
Анқарадаги терактда 28 киши қурбон бўлди, 60 киши жароҳатланди

Охирги ойлар давомида бу Туркияда содир этилгган тўртинчи йирик терактдир. Биринчи теракт Туркия Сурия чегарасида Суручда содир этилганди. Ундан кейин ўтган йилнинг октябрида Анқарада, кейин январда Истамбулда. Ушбу терактларда жами 150 киши қурбон бўлди. Ундан ташқари мамлакат Шарқида, Қурдистон Ишчи партиси билан бўлган тўқнашувларда 200га яқин ҳарбийлар қурбон бўлди.   

Теракт сабаби ва уни ташкил қилган томонлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Портлашдан кейин Тоййиб Эрдўғон ўзининг Озарбайжонга 18 февралда режалаштирган ташрифини бекор қилди.

Германия канцлери Ангела Меркел ва АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тонер терактни қоралади ва Туркияга террорчиликка қарши курашишга ёрдам беришга ваъда берди.

“Россия террорчилик актларини ҳеч қандай муаммонинг ечими сифатида қабул қилмайди. Уларни оқлаб бўлмайди. Биз Анқарам марказидаги портлашни кескин қоралаймиз ва қурбон бўлганлар яқинларига ўз таъзиямизни билдирамиз”, — деди Россия Мудофаа ва Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Франц Клинцевич.

“Ушбу теракт Яқин Шарқдаги можарони янада кучайтиришга қаратилгани шубҳасиз. Унинг ниши эса Женевадаги Сурия тинчлик музокараларини бузишга қаратилгани шубҳасиз”, — деб қўшимча қилди сенатор Клинцевич.

Янгиликлар лентаси
0