Uniqlo мусулмон аёллари учун ҳижоб ва кундалик кийимлар колекциясини яратди

© Parker Fitzgerald for UniqloДизайнер Хана Тадзима яратган либослар
Дизайнер Хана Тадзима яратган либослар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япониянинг дунёга машҳур кийим-кечак компанияси мусулмон аёллари учун Ҳижоб ва кундалик кийимлар коллекциясини ишлаб чиқаради. Ушубу кийимлар АҚШ ва Буюк Британияда ҳам сотувга чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Япониянинг Uniqlo компанияси  дизайнер Хана Тадзима билан биргаликда ҳижоб ва кундалик кийимлар коллекциясини ишлаб чиқарди, Vogue хабари асосида.

Биринчи ўринда мусулмон аёллари учун мўлжалланган ушубу кийимлар АҚШ ва Буюк Британияда сотувга чиқарилади.  

Uniqlo дунёда ўзининг юқори сифатли ва нархи унча балан бўлмаган кийимлари билан обрў қозонган. Uniqlo янги хусусиятларга эга бўлган материаллар ва кийим-кечак соҳасида ноу-хау яратиш билан ҳам машҳур.

2016 йил баҳор-ёзига мўлжалланган кийимлар коллекциясига Ҳижоб, Кебайи (енги узун ва ёқаси ёпиқ блузкалар) узун юбкалар, водолазкалар, текис ва кенг шимлар, енги узун ва ёқаси ёпиқ кўйлаклар, туникалар, жинси шимлар ва курткалар киради.

Коллекцияда камтарона қора, оқ, сарғиш, кулранг ва кўк ранглар қаторида ёрқин сариқ, пушти, яшил ва ҳаворанг кийимлар ҳам бор.

Ушбу коллекция Ханна Тадзиманинг шахсий дидига асосланиб яратилган. Либослар аллақачон Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларида катта шуҳрат қозонди.

© Parker Fitzgerald for UniqloИзделия дизайнера Хана Тадзима
Изделия дизайнера Хана Тадзима - Sputnik Ўзбекистон
Изделия дизайнера Хана Тадзима
Янгиликлар лентаси
0