ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Владимир Жириновский “Ҳукумат вақти” давомида чиқишида Уй-жой комуннал вазирлигини ташкил этишни таклиф қилди.
"Уй-жой вазирлигини тиклаш ҳақида ўйлаб кўриш керак", — деди у.
Жириновскийнинг сўзларига қараганда, бу соҳада ҳозирда муаммолар кўпайган — "одамлар бошига сумалаклар тушиб кетмоқда, одамлар қор уюмлари остида қолмоқда, одамларни итлар ғажимоқда".
"Собиқ Иттифоқ ҳукумати одамларни ғажиган итларни бўғиб ўлдирганини яхши эслайман", — деб таъкидлади у.
“Ҳукумат соати” ўз поёнига етгач, Владимир Жириновский РИА Новости мухбирига бугунги таклифи жиддийлигини ва ЛДПР партияси тез орада бу борада тегишли ташаббусларни илгари суришини маълум қилди.