Россия ҳукумати 16 ёшгача никоҳдан ўтишни таъқиқламоқчи

© Sputnik / Михаил Маркив / Медиабанкка ўтишНикоҳни қайд этиш маросими.
Никоҳни қайд этиш маросими. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг турли ҳудудларида никоҳни қайд қилиш учун ёш чегараси турлича, шулар ичида 17 регионда ёшларга 14 ёшдан турмуш қуришга рухсат берилган. Албатта, ота-она розилиги ва суд қарори билан...

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Мактаб ўқувчилари анъаналар баҳонасида эрта турмушга узатилишининг олдини олиш мақсадида, Россия ҳукумати никоҳланиш ёшини 16 ёш қилиб белгиламоқчи. Жамоатчилик палатаси ушбу қарорни бир овоздан маъқуллади, деб хабар қилди Россия Жамоатчилик палатаси аъзоси Георгий Фёдоров.

"Фикримча, бу жуда яхши таклиф (16 ёшдан турмуш қуриш ҳақида, таҳр.), ва менимча, у муҳокамага  қўйилиши керак, токи қариндошлар танлови ёки миллий анъаналар инсон ҳаётига, ёш қиз танловига ўз таъсирини ўтказмасин", — изоҳ берди Фёдоров.

Турмуш қуриш учун минимал ёш жуда тўғри танланди, сабаби, 14 ёш турмуш қуриш учун эрта,  16 ёшда эса қизлар мустақил фикрга эга бўладилар, айримлари, ҳатто, мактабни тугатишга улгуришади, қўшимча қилди у.

Россия парламентидагилар ушбу таклифга турлича муносабат билдиришди. Россия думаси Соғлиқни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари Сергей Фургал айни вақтда бошқа, муҳимроқ муаммолар ечимини топган маъқул деган фикрни билдирган бўлса, ижтимоий қўмита раҳбари Валерий Рязанский ушбу ташаббусни бемаврид, ва, ҳатто, хавфли деб топди. У 14 ва 16 ёшдагилар лаёқати кўпам фарқ қилмаслигини таъкидлади.

 

Янгиликлар лентаси
0