ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматнинг 2016 йил 10 февралдаги қарорига асосан фермерларга узоқ муддатга ижарага ер бериш ва ер олиш тартиби ўзгартирилди, review.uz сайти хабарига асосан.
Ҳужжатда айтилишига қараганда ушбу масала бўйича қарорни ҳоким эмас Туман Халқ депутатлари кенгаши қабул қилади. Депутатлар кенгаши ўз қарорини маҳаллий фермерлар кенгаши хулосаси асосида қабул қилади.
Бундан бун туман ҳокими ерни ижарага олиш бўйича аризаларни туман фермерлар кенгашига йўллайди. Кенгаш икки кун давомида ушбу аризани кўриб чиқиб ўз хулосасини туман Ер мулкини сотиш ва ижарага бериш комиссиясига йўллайди.
Ер-мулк комиссияси ҳужжатларни туман Халқ депутатлари кенгашига йщллайди. Кенгаш навбатдаги сессияда аризани кўриб чиқиб уни туман ҳокимига йўллайди.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ваирлиги хабарига кўра Ўзбекистонда 2016 йилда 17,5 минг янги фермер хўжаликлари тузилган.