Колумбияда исёнчилар нефт қувурини портлатиб юборди

© Sputnik / Станислав Корытников / Медиабанкка ўтишУстановка предварительной подготовки газа в Каракумах
Установка предварительной подготовки газа в Каракумах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нариньо вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида Ecopetrol компанияси қувурдан нефт ўтказишни тўхтатишга мажбур бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Колумбиянинг Миллий Озодлик Армияси (МОА) исёнчилари Transandino нефт қувурини портлатиб юборди. Портлаш оқибатида катта ёнғин содир булди ва нефт қувури иши тўхтатилди, деб хабар берди РИА Новости Ecopetrol компанияси хабарига асосан. 

Нефтчилар хабарига кўра портлаш Нариньо вилоятида содир бўлган. Портлаш оқибатида содир бўлган ёнғин оқибатида компания қувурдан нефт ўтказишни тўхтатишга мажбур бўлган. Нефт конидан Тинч Океани қирғиғидаги Тумако портигача чўзилган нефт қувурининг узунлиги 305 километрни ташкил қилади. Ушбу қувурдан кунига 85 минг баррел нефт ўтказилади.

Нефт қувури портлашидан олдин МОА гуруҳи фаоллари Бокас-де-Сатинга туманидан икки полициячига ҳужум қилиб уларни ўлдирган.

МОА – Колумбия исёнчиларининг катталиги бўйича Колумбия Революцион Қуролли кучларидан  (КРҚК) кейин иккинчи ўринда туради. Иккала ташкилот ҳам АҚШда террорчи гуруҳ ҳисобланади.

 

Янгиликлар лентаси
0