ТОШКЕНТ, 16 фев —Sputnik. Россия Ғарб мамлакатларининг бўлғуси санкцияларига қарши чораларни олдиндан ўйлаб қўйиши керак, интернетнинг Россия сегментига тўсиқ қўйишни олдини олиш керак, деди Россия Алоқа ва Оммавий коммуникациялар вазири Николай Никифоров.
“Америкалик ҳамкасабаларимиз “интернет сиёсатдан ташқарида” деб гапиришни яхшги кўришига қарамасдан, Қрим доменлари ўчирилганда, биз биринчи марта интернет-ресурслар фаолияти сиёсий кучлар томонидан, хусусан АҚШ президенти маъмурияти томонидан назорат қилиниши гувоҳи бўлдик”, — деди Никифоров.
Афсуски, биз, кундан кунга янги санкциялар ўйлаб топаётган, Ғарбдаги ҳамкасабаларимизга кўр-кўрона ишона олмаймиз. Шундай экан, биз, Интернетнинг Россия сегменти фаолиятини чекланишига қарши керакли чораларни кўриб қўйишимиз керак. Ғарбдаги ҳамкасабаларимиз фантазияси қанчалик кучли бўлмасин, маршрутлар ҳақидаги ахборотини чеклашми, траффикни чеклашми ёки яна бошқа бирор нарсани чеклашми — бу Рунет фаолиятини тўхташга олиб келмаслиги керак.