Турк сиёсатчиси: Россия бомбардимончисини уриб туширган жиноятчи жазоланиши шарт

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишРоссия Ҳаво-космик кучлари самолёти.
Россия Ҳаво-космик кучлари самолёти. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркиянинг энг обрўли сиёсатчиларидан бири, собиқ Маданият ва туризм вазири Эртугрул Гунай РИА Новости мухбирига Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларни қандай тиклаш мумкинлиги ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik, Алена Палажченко.

— Туркия 2012 йил — Сурияда ўзига тегишли самолёт уриб туширилганидан сўнг, ташқи хавф-ҳатарга қарши чоралар кўриши ҳақида эълон қилган эди. Ўз чегарасини ҳимоя қилиш – ҳар бир давлатнинг суверен ҳуқуқидир.

Туркия нуқтаи-назаридан олиб қараганда, Россия самолёти унинг чегарасини бузди, ва, ташқи хавф-ҳатарга қарши чора қоидаларига биноан, у уриб туширилди.

Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти. - Sputnik Ўзбекистон
Анқара Су-24 учун товон тўлашдан бош тортди

Аммо самолёт қулаётганида, икки учувчи катапульта ёрдамида парашютдан сакраган. Улардан бири тирик қолган, иккинчиси ўлдирилган. Иккинчи учувчи ўлими учун туркия фуқароси жавобгарликни ўз бўйнига олди. Учувчини ўлдирган киши жиноят содир этди. Бу ўринда Туркия нима қилиши мумкин? Жиноятчини ҳибсга олиши, ва унинг айби исботланса, жиноятчини жазога тортиши лозим. Айнан шу йўл билан Россия ва Туркия муносабатларини нормал ҳолатга келтириш мумкин.  Аммо, учувчини ўлдирган одам нафақат озодликда юрибди, балки ўз “қаҳрамонлиги” ҳақида матбуотларда мақтаниб гапирмоқда. Бу ҳол табиийки, Россияни ҳам, турк жамоатчилигини ҳам аччиқлантиради.

Сурияда ҳар кимнинг ўз манфаати бор. Лекин Яқин Шарқда АҚШ нима қиляпти? Америкаликларга у ерда нима бор? Бизга, Россия Сурияда нима қиляпти, деб савол беришади.

ОАВ: Су-24 учувчисининг тахминий қотили Истамбулда ўтган дафн маросимида кўриниш берди

Аммо Россия Сурияга АҚШдан кўра яқин. Сурияда эса ҳар кимнинг ўз манфаати бор, шу жумладан, Туркиянинг ҳам. Туркия ўз чегаралари хавф-хатардан холи бўлишини, қўшни мамлакатда эса тинчлик ҳукм суришини хоҳлайди.

Ушбу инқирозни бартараф этиш – дипломатларнинг иши. Дипломатия — энг мураккаб вазиятларда керак бўлади. У орқали қийин ҳолатлардан чиқиб кетиш мумкин. Сурия туфайли Туркия ва Россия муносабатлари барбод бўлгани, бу адолатсизлик. Шу боис, бу муаммони ҳал қилиш бизнинг бурчимизга киради.

 

Янгиликлар лентаси
0