Аргентиналик ҳакам қизил карточка кўрсатганлиги туфайли пешанасидан ўқ еди

Oбуна бўлиш
Боши, кўкраги ва бўйнидан ўқ еган 48 яшар ҳакам - Сезар Флорес, майдоннинг ўзида жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмди.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Майдондан чиқариб юборилган аргентиналик футболчи тўппонча ёрдамида аввал ҳакамни, сўнг рақиб жамоа ўйинчисини отди, хабар қилади Р-Спорт Mirror нашри асосида.

Ҳодиса Кордова шаҳрида юз берди. 25 яшар футболчи ўзига кўрсатилган қизил карточкадан сўнг, майдонни тарк этиб, орадан бир неча дақиқа ўтгач қайтиб келган ва  тўппончадан ўт очган. Учрашув бош ҳаками Сезар Флорес боши, кўкраги ва бўйнидан олган жароҳатлар туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Рақиб жамоа ўйинчиси Вальтер Сарате ҳам жароҳат олганлиги таъкидланмоқда. Аммо шифокорлар унинг жонини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган. Сарате ҳозирда касалхонада.

"Фожиа ўйин вақтида юз берди. Ҳакам қандай ҳолатдалагини билмайман-у, лекин ўйинчи жуда ҳам аччиқланган эди. У майдондан чиқиб кетгач, тўппонча билан қайтиб келиб, ҳакамни отиб ташлади", — деб хабар қилади полиция вакили.

Жиноят содир этган футболчи воқеа жойидан қочиб кетганлиги таъкидланмоқда. Айни вақтда унга қарши қидирув эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0