ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг “Электрон савдо” ҳақидаги қонуни ва Вазирлар маҳкамасининг “2016-2018 йилларда Ўзбекистонда электрон коммерцияни ривожлантириш” ҳақидаги қарорига асосаланиб Республика Вазирлар Маҳкамаси қўйидаги Электрон савдо қоидаларини муҳокамага чиқарди.
Давлат Солиқ қўмитаси ва бошқа алоқадор вазирликлар бир ой давомида ушбу қарор юзасидан ўз такли фларини билдиришлари керак. Қарорни назорат қилиш Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов зиммасига юклатилди.
Электрон савдо орқали, давлат ташкилотлари томонидан товар ва хизматлар сотиб олиш, кўчмас мулк ёки автомобил сотиб олишдан ташқари барча товар ва хизматлар сотилиши ва сотиб олиниши мумкин.
Муҳакама қилинаётган қарорнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин. Қарор лойиҳасида электрон тижоратнинг асосий қоидалари ва тушунчалари белгиланган.
Электрон савдо орқали товар ва хизматларни сотиш учун ҳеч қандай рухсатнома олиш керак бўлмайди. Товарларни ўз шахсий автомобили ёрдамида еткизиб бериш таъқиқланмайди. Алоҳида ҳисоб-китоб юритиш талаб қилинмайди.
Электрон воситалар ёрдамида тузилган шартнома, томонлар тарафидан тузилган ва муҳрланган ёзма шартномага тенглаштирилади.
Электрон тижорат – ахборот тизимлари ёрдамида тузилган шартнома асосаида товарлар сотиб олиш ва хизмат кўрсатиш.
Оферта – бир ёки бир неча кишига мўлжалланган, барча шартлари очиқ кўрсатилган таклиф. Уни эълон қилган шахс (оферент) кўрсатилган шартларда исталган одам билан шартнома тузишга таёр эканини билдиради.
Акцепт – офертани, барча шартлари билан, қабул қилган шахснинг жавоби.
Ахборот технологиялари ва Коммуникациялар вазирлиги электрон савдо билан шуғулланадиган сайтлар реестрини тузиб чиқиши ва уни доимо янгилаб туриши керак.
Ойнинг охиригача интернет фойдаланувчилари ушбу бўлғуси қонун лойҳаси борасида ўз шарҳларини қолдиришлари мумкин.
Шу ўринда, охирги йилларда бутун дунёда интернет орқали савдо-сотиқ амалга ошириш жадал ўсиб бораётганини эслатиб қўймоқчимиз. Дунёда ўртача ҳисобда охирги 5-7 йил давомида интернет тижорати ҳажми йилига ўртача 20% ўсди.
Россияда электрон тижорат ҳажми 2015 йилда 25% га ўсди. Мамлакатнинг умумий савдо-сотиғида интернет тижорати улуши 2,9 % ни ташкил қилмоқда. Буюк Британияда эса ушбу кўрсаткич ўтган йили — 15 % ни ташкил қилди.