Москва Эронга С-300 ЗРКларини тез кунда еткизиб беради

© Sputnik / Юрий Шипилов / Медиабанкка ўтишС-300 зенит-ракета комплекси
С-300 зенит-ракета комплекси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ вакили Замир Қобулов тез кунда Россия Эронга С-300 зенит-ракета комплексларини еткизиб беришини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россия ТИВ 2 Осиё бўлими бошлиғи Замир Қобулов Москва Эронга С-300 зенит-ракета комплексларини еткизиб беришини хабар қилди.

Олдинроқ, Эрон Мудофаа вазири Хосейн Дехган Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари Эронга 2016 йилнинг биринчи чорагида еткизиб берилиши ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилда Россия ва Эрон уч батарея С-300 зенит ракета мажмуаларини еткизиб бериш ҳақида қиймати 900 млн  бўлган шартнома тузишган эди. 2010 йилда ушбу замонавий қурол еткизиб бериш шартномаси Эроннинг ядро қуроли атрофидаги шов-шоувлар туфайли, ҳамда АҚШ ва Исроил босими остида, Россия томонидан вақтинча тўхтатилган эди.

С-400 Зенит-ракета комплекси ва Москва крейсери “Хмеймим авиабазасига олиб келинди. - Sputnik Ўзбекистон
ЗРК С-400 ва "Москва" крейсери Сурияда жанговор навбатчиликни бошлашди

2015 йил апрелида Россия президенти Путин ушбу шартномани ижро этиш ҳақида алоҳида қарорга қўл қўйганидан кейин еткизиб бериш жараёни давом эттирилди. Эрон мудофаа вазири ўшанда учта батарея С-300 ўрнига тўртта янгиланган С-300 батареяси еткизиб беришга келишилганлигини хабар берганди. Россия президентининг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича ёрдамчиси ҳам ушбу борада “С-300га бир қатор  ўзгаришлар киритилди, техник ва тактик хусусиятлари яхшиланди” деганди.

Бир батарея С-300 комплекси бошқарув пункти, 3D радар ва тўрттагача ракета ташувчи автомобилдан ташкил топган. Ҳар бир ракета автомобил олти ракета билан жиҳозланган. Ракеталар турли хил бўлиши мумкин. Мажмуа ўзининг 3 координаталар тизимида масофа аниқловчи радари ёрдамида 200-400 км ҳудудни назорат қилиб туриши ва шунча масофагача зарба бериши ҳам мумкин.

С-300 мажмуаси дастлаб Совет иттифоқи даврида "Алмаз" илмий марказда ишлаб чиқарилган, кейинчалик бир неча бор замонавийлаштирилган. Ҳозирги кунда унинг С-400 номли янги авлоди ҳам мавжуд. Комплекс аэропорт, ҳарбий иншоотлар ва бошқа зарур давлат объектларини ҳар қандай самолёт ва ракета ҳужумидан ҳимоя қилишга мўлжалланган.  

Россия С-300 комплекслари ҳозирги кунда Хитой ва Въетнамга сотган. Хитой, сотиб олинган ЗРК лардан тезгина нусха кўчириб ўзининг ЗРКларинини янгилаб, FD-2000 мажмуасини ишлаб чиқарди.Унинг ташқи кўриниша ва ишлаши С-300га жуда ўхшаш.

2015 йил 23 декабрида Россия Қозоғистонга бештадан  ўнтагача С-300 ЗРК батареясини совға қилганини Россия Мудофаа вазири Сергей шойгу тасдиқлаган эди. Ушбу ЗРКлар Россия-Белоруссия-Қозоғистон Умумий Ҳаво мудофааси тизимида ишлатишга мўлжалланган. С-300 зенит-ракета комплекслари Белоруссия ва Украина ҳарбий қўшинлари тизимида ҳам бор.

 

Янгиликлар лентаси
0