Ўзбекистон ёшлари Бобур туғилган кунини интернетда кенг нишонлашди

© Sputnik / А. Свердлов / Медиабанкка ўтишЗаҳириддин Мухаммад Бобур XVIаср миниатюрасида
Заҳириддин Мухаммад Бобур XVIаср миниатюрасида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Twitter фойдаланувчилари Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган #BoburDay ҳештегини жаҳон трендига олиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Кеча, 14 феврал буюк Ўзбек шоири Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг туғилган кунида, дунёнинг турли мамлакатларида яшаётган Ўзбекистонлик ёшлар Бобур туғилган кунига бағишланган мавзу — #BoburDay хештегини, минглаб изоҳлар бериш ёрдамида жаҳондаги энг муҳакама қилинадиган мавзулари, яъни "трендлери", қаторига олиб чиқди, Daryo.uz хабари асосида. 

Ушбу тадбир 14 февраль куни Тошкент вақти билан 07:30 дан бошлаб нафақат Ўзбекистондаги, балки хорижда таълим олаётган ўзбекистонлик интернет фаоллари #BoburDay ҳештеги илова қилинган кўплаб твитларни ёзишга киришди.

«Hashtags.org» сайти маълумотларига кўра, соат 14:00 гача ҳештегдан фойдаланган ҳолда 49 минг, кейинги бир соатда эса 72 400 та твит ёзилган.

#BoburDay ҳештеги иштирокида Twitter’да 300 мингга яқин, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида эса 150 мингдан ортиқ постлар қолдирилган. Акция давомида ижтимоий тармоқларда 5 миллионга яқин фикр, мулоҳаза ва муносабатлар билдирилган.

Ушбу акцияда Ўзбекистон билан бирга дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан иштирокчилар қатнашди. Ўзбекистонлик талаба ёшлар ташаббусини таниқли санъаткорлар, кино ва театр актёрлари қўллаб-қувватлаб турди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Twitter фойдаланувчилари бунгача ҳам бир неча бор, хусусан, 2012 йили Ўзбекистон Мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида #uzb21, 2013 йили Мустақилликнинг 22 йиллиги арафасида #uzb22, 2014 йили ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовга бағишланган #IrmatovBest, 2016 йилнинг 9 февраль куни А.Навоий таваллудига аталган #Navoiy575 ҳештегларини жаҳон трендига олиб чиққанди.

 

Янгиликлар лентаси
0