Саудия Арабистони: Асад “куч билан” бўлса ҳам кетади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишСаудия Арабистони ТИВ А.Аль-Джубейр
Саудия Арабистони ТИВ А.Аль-Джубейр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Башар Асад, “шубҳасиз, ўз лавозимидан кетади, у ё истеъфога чиқади ё куч билан олиб ташланади”, деди САҚ ташқи ишлар вазири.

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Саудия Арабистони қироллиги Ташқи ишлар вазири Адель аль-Джубейр, Сурия президенти ўз лавозимидан “куч билан” олиб ташланиши ҳам  эҳтимолдан холи эмас, деди РИА Новости хабарига асосан.

Саудия Арабистонилик дипломат CNN телеканалига берган интервьюсида Башар Асад “албатта ўз лавозимидан кетади, у ё истеъфога чиқади ёки куч билан олиб ташланади” деди.

“Биз Сурия инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш тарафдоримиз, лекин ўжар Асад ва унинг тарафдорлари айби билан вазият боши берк кўчага кириб қолса, муаммони куч билан ҳал қилишдан бошқа илож қолмайди”, — деди ал-Жубейр.

Унинг сўзларига қараганда, Эр-Риёд Сурия ҳудудига қўшинларини фақатгина АҚШ бошчилигидаги коалиция таркибида юбориши мумкин. Яқинда Туркиянинг Инжирлик авиабазасига Саудия Арабистонининг ҳарбий самолётлари олиб келинди.

Янгиликлар лентаси
0