Хонанда Тамила беҳаё видеолавҳа "қаҳрамони" ўзи эмаслигини исботлай олмай жиғибийрон

© Facebook, ТамилаХонанда Тамила.
Хонанда Тамила. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik мухбири “Ўзбекнаво” Бирлашмаси билан боғланиб, хонанда Тамиланинг “можародан” кейинги тақдири ҳақида қизиқиб кўрди. Суҳбат давомида Тамила шармандали видео ролик воқеасидан кейин ўз лицензиясини қайтариб олишга ҳаракат қилгани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik, Дилшода Раҳматова, Мария Шелудякова. Тамила тахаллуси билан танилган хонанда Эсмеральда Раҳматова лицензияси олиб қўйилишига сабаб бўлган шармандали видеога ўзининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини исботлашга ҳаракат қилган. Яъни, “Ўзбекнаво” бирлашмаси билан боғланиб, “У видеодаги мен эмас”, деган муҳим “далил”ни келтиргач, бирлашма вакилларининг гапларини ҳатто, тинглашга тоқат қилмай, гўшакни қўйиб қўйган. 

Хонанда Тамила. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзи билан боғлиқ можаролардан кейин хонанда Тамила Ўзбекистонни тарк этди

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнаво” хонанда Тамилани биринчи марта 2015 йилда юзида пирсинг билан тушган сурати учун лицензиясидан маҳрум қилган, лекин ноябрь ойида хонандага имкон бериб, ўз ижодини давом эттиришга ижозат берган эди.

Яқинда эса номаълум шахслар томонидан Telegram мессенджери орқали тарқатилган видеолавҳалар туфайли “Ўзбекнаво” хонандани иккинчи бор ва, эҳтимол бутунлай, лицензиядан маҳрум қилди.

Гап шундаки, видео лавҳаларнинг бирида  хонанда Тамила ўзини беҳаёларча тутган бўлса, иккинчисида тунда кўчада яланғоч ҳолда пайдо бўлган. 

Шундан сўнг Instagram ижтимоий тармоғи орқали Тамила ижодини кузатиб бораётган 114 мингдан ортиқ фойдаланувчиларнинг аксарияти хонандага ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳаёсизликда айблашган.

“Биз хонанда Тамилани лицензиясидан маҳрум қилдик, ҳозир ушбу шармандали ҳодиса борасида аниқлаштириш ишлари олиб боряпмиз”, — деб изоҳ берган эди ушбу воқеага “Ўзбекнаво” вакили.

Тамиланинг продюсери Нажот Агзамов ҳам ушбу воқеадан “Чуқур шок ҳолатида экани” ва унинг “шахсан ўзи” ушбу видео ҳақида “Ўзбекнаво”га хабар бергани ҳақида эса podrobno.uz сайтида маълумот берилган эди. Агзамов бундан буёғига Тамила билан ҳамкорлик қилмаслигини ҳам қўшимча қилган.

Ҳозирда интернет тармоқларида хонанда Тамиланинг “ҳеч қаерга қочиб кетганим йўқ, мен Ўзбекистондаман” деган таъкидлари тарқалмоқда. “Ўзбекнаво” бирлашмаси вакиллари хонанданинг қаердалигидан бехабар эканлигини айтган ҳолда, бундай шармандагарчиликк йўл қўядиган, санъаткор номига доғ туширадиган “қўшиқчи”ларга лицензия қайтарилмаслигини маълум қилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, “Ўзбекнаво” охирги пайтларда ўзбек эстрада хонандалари ижоди, хулқ-атвори ва либосларига жиддий эътибор қаратмоқда. Ўтган йилнинг июль ойида ёппасига беш нафар хонанда, ўзбек урф-одатларига мос келмайдиган либосларда чиқиш қилгани ҳамда ижтимоий акцияларда қатнашмагани ва бошқа сабаблар боис  лицензиядан маҳрум қилинган эди.

Хонанда Тамила. - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонлик шоумен: “Тамиланинг хурмача қилиқлари қозоқ шоу-бизнесига ўтмайди”

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “ўзбек урф-одатларига, миллий қадриятларига зид бўлган,  ёшларнинг руҳий ва ахлоқий  тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган” қўшиқ ва клипларни  эфирга узатмаслик ҳақида алоҳида топшириқ олган.

Ушбу чоралар, охирги 25 йил давомида жиддий назорат остида бўлмаган, эстрада соҳасини тартибга солишга, теле ва радио эфирдан таралаётган куй ва ашулаларнинг руҳий ва маънавий даражасини оширишга қаратилган. 

 “Ўзбекнаво” вакилидан олинган интервью асосида тайёрланди.

Янгиликлар лентаси
0