Урғочи фил Хитойда 15 та автомобилни янчиб ташлади

Oбуна бўлиш
Чжусунья лақабли урғочи фил тегишли жойда парковка қилинган сайёҳларга тегишли автомобиллар ёнига югуриб келиб, уларни обдон янча бошлаган. Йигирма дақиқадан сўнг у бу “машғулотни” тўхтатиб, емиш излаб қўриқхонага қайтган.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Хитойнинг Юньань провинциясида жойлашган қўриқхонадаги ёввойи урғочи фил сайёҳлар билан тўлиб-тошган кўчага чиқишга муваффақ бўлган. Жонивор тегишли жойда парковга қилинган 15 та енгил автомобилни янчиб ташлаган, деб хабар қилади РИА Новости Синьхуа нашри асосида.

Фил ювиниш хонасида. - Sputnik Ўзбекистон
Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги фильм учун Африкадан фил келтирилди

Маҳаллий қўриқхонадан қочиб кетган Чжусунья лақабли урғочи фил тегишли жойда парковка қилинган сайёҳлар автомобиллари ёнига югуриб келиб, 20 дақиқа давомида уларни янчишда давом этди,  деб ёзади нашр. Автомобилларни эгаси танимайдиган ҳолатга келтиргач, фил емиш излаб, қўриқхонага қайтган.

Қўриқхонадан қочган фил туфайли полиция ходимлари бир нечта йўлларни ёпишга мажбур бўлганлар.

Хабар қилинишича, суғурта компаниялари янчилган автомобилларни кўрикдан ўтказиб, етказилган зарарни қоплаш ҳақида қарор қабул қилганлар. Қўриқхона ходимларининг сўзларига қараганда, маъмурият автомобил йўлларига яқин жойда филлар учун махсус йўлак қолдирган ва жониворлар ундан чиқмаган.

Худди шундай воқеа яқинда Ҳиндистоннинг Силигури шаҳрида ҳам рўй берган эди. У ерда ёввойи фил шаҳар кўчаларини тўлиқ вайрон қилган.

Янгиликлар лентаси
0