Жон Керри: Сурия президенти берган ваъдасига амал қилмаса, пушаймон ейди

© FABRICE COFFRINI / AFPАҚШ Бош котиби Жон Керри.
АҚШ Бош котиби Жон Керри. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агар Башар Асад Женевада ўтган музокараларда олган кўрсатмаларга амал қилмайдиган бўлса, АҚШ мамлакат ҳудудига ўз қўшинларини киритишини айтиб, таҳдид қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Агар Сурия ҳукумати қўшинлари тинчлик битимига амал қилмайдиган бўлса, Вашингтон мамлакат ҳудудига қўшимча пиёда қўшинларини киритамиз, деб таҳдид қилмоқда АҚШ давлат котиби Жон Керри. Бу ҳақда Рейтер агентлигига таянган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.

Москва Сурияда ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди

"Агар Асад (Сурия президенти Башар Асад — таҳр.) ўз бўйнига олган мажбуриятларни бажармаса, Эрон ва Россия расмийлари уни бу кўрсатмаларни бажаришга мажбур қила олмаса…, жаҳон ҳамжамияти аъзолари шак-шубҳасиз тўнкага ўхшаб, қўл қовуштириб ўтирмайди", — деди АҚШ давлат котиби.

Бундан сал олдин Саудия Арабистони ва БАА Сурияга ўз қўшинларини киритиш ниятида эканлигини маълум қилишган эди. АҚШ президенти Барак Обама эса Америка бундай қилмаслигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 12-14 феврал кунлари Мюнхенда хавфсизлик бўйича анъанавий анжуман ўтказилмоқда. Бу йил анжуман иштирокчилари ўртасида Суриядаги уруш ва миграцияга оид инқироз масалалари муҳокама қилинмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0