ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатининг А груҳида Ўзбекистон — Қирғизистон ўйинибўдиб ўтди. ўзинда Ўзбекистон жамоаси ғолиб чикиб, гуруҳда биринчиликни эгаллади.
Очиғини айтганда, Ўзбекистон жамоаси учун бугунги ўйин осон кечмади. Биринчидан, Ўзбекистон ва Қирғизистон шунчалик кўп марта учрашганки, иккала жамоа ҳам бир-бирини отнинг қашқасидай яхши билиб олган. Иккинчидан, ўйин бошида ЎЗбекистон жамоаси жуда секин ҳаракатланди ва ноаниқ зарбалар кўп бўлди. Қирғизистон бўлса анча чаққон, Ўзбекистон дарвозаси томон бир неча зарбалар бўлди, аммо муваффақиятсиз. Бўлим охирига келиб ўйин тобора шиддатли тус олди. Иккала жамоа ҳам сезиларли даражада фаоллашди. Бўлим тугашига бир дақида қолганда Раҳматов ҳисобни очди. 1:0 Ўзбекистон олдинда.
Иккинчи дақиқа шиддатли бошланди. жамоалар бараварига фаоллашди. Яна Раҳматов гол урди. Ҳисоб 2:0. Қирғизистон жамоаси ва-банк қоидасини ишлатиб дарвозабонсиз лекин 5та ўйинчи билан ўйнашга қарор қилди. 40 дақиқага келиб Қирғизистон гол уришга мувоффақ бўлди. Ўйин 2:1 ҳисобида, Ўзбекистон ғалабаси билан тугади.
Ўзбекистон ушбу ғалабаси билан чорак финалга муддатидан олдин чиқди. Ливан билан бўладиган кейинги ўйин энди дўстона характерга эга бўлади. Лекин шунга қарамсасдан, жамоа мураббйси "ҳақиқий профессионаллардек" ўйин кўрсатишга ваъда берди.
Чорак финалдаги ўйинлар, албатта, 2 гуруҳ ўйинларига қараганда мураккаброқ бўлади. Мураббий Мендезнинг фикрига кўра, чорак финалда асосийси — дастлабки ўйинда ўн карра жаҳон чемпиони Эрон билан тўқнаш келмаслик.