ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. БМТ, Пан Ги Муннинг интевьюси Financial Times газетасида бузиб чоп этилиши мунособати, Британиянинг оммавий нашридан тузатишлар киритишни расман талаб қилди. БМТнинг нашрга йўллаган хати нусхаси билан РИА Новости танишишга муваффақ бўлди.
"Financial Times Пан Ги Муннинг Россиянинг Сурия можаросини ҳал қилиши ҳақидаги сўзларини бутунлай бузиб чоп этди. Оқибатда БМТ Бош котибининг сўзлари нотўғри талқил қилиниши мумкин", — деди ташкилот вакили Стефан Дюжаррик.
Financial Timesда 5 феврал куничоп этилган БМТ Бош секретари Пан Ги Муннинг интервьюсида, Женевадаги Сурияда тинчлик музокаралари тўхтаб қолишида Россияни айблаши мунособати билан, Россия ТИВ ўзининг кескин баённомаси билан чиққанди.
Суҳбатнинг бошида FT журналисти ҳам, БМТ Бош котиби ҳам Россия ҳақида бирор сўз айтмаган бщлсада, мақола ““Россиянинг барбод қилувчи зарбалари, Женевадаги тинчлик музокаралари тўхтаб қолишига олиб келди” деди БМТ бош секретари Пан Ги Мун”, — деган сўзлар билан бошланади.
Бутун мақола шунга ўхшаш мутлақ нотўғри талқин қилинган ёки контекстдан юлиб олинган иборалардан ташкил топган. Уни ўқиган одам ҳақиқатдан ҳам БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Сурия Тинчлик музокаралари тўхтаб қолишида Россия берган зарбалар сабаб, деган фикрга келиши мумкин.
Аслида бўлса, Пан Ги Мун бундай гапни айтмаган. Женевадаги Сурия тинчлик музокаралари тўхтаб қолишига Саудия Арабистони томонидан танланган мухолифат вакилларининг журналистлар олдида намойишкорона музокараларни тарк этиши бўлди. Биз бу ҳақида батафсил хабар берган эдик. Учинчидан, бўлса, FT журналисти рўкач қилган тинч аҳоли ва касалхоналарни бомбардимон қилиш эса АҚШ самолётлари томонидан амалга оширилиб Россияга, тўнкалган эди.
Шу мунособат билан, БМТ FTга “Пан Ги Муннинг сўзларини нотўғри талқин қилмаслик учун керакли тузатишларни киритиш” ҳақида расмий хат юборди. FT матбуот хизмати раҳбари РИА Новостига “Биз бу борада изоҳ бермаймиз” деди.