ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Global Petrol Prices нинг бензин энг арзонлик рейтингида Ўзбекистон 181 мамлакат орасида 50- ўринни эгаллади, Ўрта Осиё мамалкатлари орасида Ўзбекистон бешинчи ўринда.
Экспертлар хулосасига кўра, энг арзон ёнилғи – Венесуэла, Қувайт ва Саудия Арабистонида. Туркманистон тўртинчи ўринда, Қозоғистон – 8, Россия – 15, Қирғизистон – 17 ва Тожикистон – 42 ўринларни эгаллаб келмоқда.
Бутун дунё бўйлаб бензиннинг ўртача нархи 0,96 долларни ташкил қилди. Global Petrol Prices мутахассислари хулосасига кўра, ривожланган мамлакатларда бензин қимматроқ, камбағал мамлакатлар эса арзонроқ экан.
Дунёда бозорида нефтнинг нархи бир хил бўлганига қарамасдан, турли мамлакатларда ёнилғи нархи бир-биридан фарқ қилиши, ёнилғи чакана савдоси соҳасида ҳар бир мамлакатда амал қилаётган солиқлар, акцизлар ва субсидиялар эвазига пайдо бўлмоқда.
Ўзбекистонда йил бошидан бери Аи-80 бензини ва дизел ёнилғиси нархи 2075 сўни ташкил қилди. Аи-91 бензини эса, 2280 сўмни ташкил қилди.Суюлтирилган ва сиқилган газ солиқлари ҳам 30 ва 35 сўмга ошди.
Бензин Ўзбекистонда нисбатан арзон бўлсада баъзан тақчил бўлиб туради. "Ўзнефтмахсулот" бундай маълумотларни, ўзига хос равишда, доимо инкор қилиб келсада, ҳар неча ойда, пойтахт АЁҚШларада улкан навбатларни кўриб турамиз. Бошқа шаҳар ва вилоятларда шароит ундан ҳам “қизиқ”.