ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Ўрта Осиёнинг энг иссиқ жойларидан бирида – Қизилқум чўлида – қалин қор ёғди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Давлат Табиатни сақлаш қўмитаси.
“Ушбу ҳафтада Ўзбекистоннинг кўпгини ҳудудларида ҳаво минус даражисигача совуди. Бошқа жойларда қиш фаслида совуқ бўлиши оддий ҳол бўлса, Қизилқум чўлида бундай қалин қор ёғиши – камдан кам учрайдиган ҳодиса”, — деди муассаса матбуот хизмати.
Қизилқум чўли 300 минг кв. км. майдонни эгаллагаб Сирдарё ва Амударё оралиғида, Ўзбекистон Қозоғистон ва Туркманистон ҳудудларида жойлашган.
Ўзбекистонда ушбу ҳафтада совуқ тушиб қор ёғди. Метерология маркази хабарига кўра, ушбу ҳафта охиригача мамлакатнинг барча вилоятларида тунда – 5… – 8 даража совуқ, кундузи эса +2… +6 даража иссиқ об-ҳаво бўлмоқда.