ОАВ: Покистон собиқ президенти Мушарраф касалхонага ётқизилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПарвез Мушарраф. Покистон собиқ президенти.
Парвез Мушарраф. Покистон собиқ президенти. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф уйда вақтилигида ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушдан кетди. Ҳушдан кетиш сабаби босим ошиши туфайли юз берганлиги таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф ҳушдан кетганлиги сабабли, зудлик билан Карачи шаҳридаги касалхоналарнинг бирига ётқизилди, хабар қилади РИА Новости Dunya News телеканали сайти хабари асосида.

Телеканал берган маълумотларга қараганда, Мушарраф ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушдан кетган вақтида уйда бўлган. Ҳушдан кетиш сабаби босим ошиши натижасида юз берганлиги таъкидланмоқда.

Етмиш икки яшар собиқ президент ҳозирда тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Мушарраф 2014 йилда ҳам юрагидаги муаммолар туфайли Равалпинди шаҳрида касалхонага ётқизилган эди.

Янгиликлар лентаси
0