ИД ва Толибон тўқнашувида 80 жангари қурбон бўлди

© Commons.wikimedia / isafmediaТолибон жангарилари
Толибон жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон жануби-шарқида ҳарбий таянч нуқтаси очмоқчи бўлган “Ислом давлати” “Толибон”нинг қақшатгич зарбасига дуч келди. Тўқнашувида иккала томондан 80га яқин жангари қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Афғонистон жануби-шарқида Пактика вилоятида содир бўлган “Ислом давлати” ва “Толибон” тўқнашуви натижасида 80та экстремистлар ҳалок бўлди, РИА Новости, Khaama Press хабари асосида.

Жангарилар орасида “Ислом давлати”нинг уч командири ҳам ўлдирилди. Хабар берилишига кўра, жанг бўлган ҳудудда, учувчисиз аппарат ҳам бўлган ва унинг зарбасидан 18та “Толибон” жангариси ҳалок бўлган.

Афғонистон-Покистон чегарасида, Гумал шаҳри яқинида,  тўқнашувлар ҳалигача давом этмоқда. Ҳудуд маъмурияти раҳбари Хаиста-хан Ахтарзаденинг сўзларига қараганда, тўқнашувлар ИД ва Толибон рақобати оқибатида содир бўлган.

Охирги вақтларда Афғонистон ҳудудида вазият кескиш ёмонлашмоқда. Толибон ва ИДга бўй сўнишдан воз кечганидан кейин икки гуруҳ орасида кескин рақобат пайдо бўлди. Ундан ташқари гуруҳлар Афғонистон ва Покистон ҳукуматига қарши бир неча терактлар амалга оширди.

Янгиликлар лентаси
0