"За рулем" эксперти: газда юрувчи автомобиллар ишлаб чиқариш - замонавий тренд

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГБУ ўрнатилган юк автомобили
ГБУ ўрнатилган юк автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“За рулем” газетаси бош редактори ўринбосари Игор Можареттонинг фикрига кўра, суюлтирилган газда юрувчи автомобиллар бензин етишмовчилиги муаммосини ҳал қилиши мумкин, шу билан бирга улар умуман хавфсиз.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik, Мария Шелудякова. Яқин кунлар ичида GM Uzbekistan суюлтирилган газда юрувчи биринчи автомобилларни ишлаб чиқара бошлайди. Бу албатта Ўзбекистон автосаноати учун ижобий қадам. Бу ҳақда “За рулем” газетаси бош редактори ўринбосари Игор Можаретто Sputnikка ўз фикрини билдирди.

Суюлтирилган газда юрувчи автомобиллар ишлаб чиқариш охирги йиларда дунёда кенг тарқалмоқда, чунки бензинга қараганда бир неча бор арзон ва экологик жиҳатдан хавфсиздир.

“Ушбу тренд ҳозир барча мамлакатларда кузатилмоқда, ҳатто мен учун кутилмаган, АҚШда ҳам. У ерда барча коммунал ва ижтимоий транспорт газга ўтказилмоқда. Бу бензин ва дизелга қараганда жуда арзон, экологик жиҳатдан ҳам афзал. Ғарбий Еврпа давлатларида ҳам ушбу йўналиш жуда ривожланган. Айниқса Скандинавия мамлакатларида. Россия ҳам бу масала билан жиддий шуғулланмоқда”, — деди автоэксперт. 

Икки хил ёнилғига мослашган Chevrolet Lacetti - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan газ баллонли Lacetti ишлаб чиқаришни бошлади

Моржареттонинг сўзларига қараганда, бундай автомобиллар ишлаб чиқариш, бензин тақчиллиги долзарб бўлган Ўзбекистон учун доно қарордир. Ўн — ўн беш йил аввал Ўзбекистонда газ баллонлари билан жиҳозланган эски автобуслар юрар эди, ҳозир бўлса вазият бутунлай бошқача. Шаҳарларда замонавий, қулай ва хавфсиз автобуслар аҳолига хизмат кўсатмоқда.  

Икки хил ёнилғида ишлайдиган автомобиллар ишлаб чиқариш бу Ўзбекистон автомобил саноатининг замонавий, тежамли ва хавфсиз ривожланиш усулидир.

 

Янгиликлар лентаси
0