Ўз эрини ўлдиришга буюртма берган аёл фош бўлди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишҚамоқ.
Қамоқ. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эҳ, аёллар... Рашк кўзини кўр қилса, ҳатто қандай жиноятга қўл уришаётганини ўйлаб ҳам ўтиришмайди. Мана, бугунги “қаҳрамонимиз” рашк туфайли ўз эрини ҳатто ўлдирмоқчи бўлган. Бу учун қотилдан 15 000 $ни ҳам аямаган...

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Жиноятга қўл урган аёл эри билан 1982 йилда турмуш қурган. Улар тўрт фарзандли бўлишган. Аммо орадан йиллар ўтиб, аёл эридан асоссиз шубҳалана бошлайди. Эрини доим хиёнатда айлаб келади, хабар қилади kun.uz сайти “Ҳуқуқ” газетаси асосида.

Ёнғин ҳолати. - Sputnik Ўзбекистон
Манба: Россиядан ишдан бўшатилган ўзбекистонлик ўз ота-онасини ёқиб юборди

 Рашкдан кўзи “кўр” бўлган аёл эрига қасдма-қасдига хиёнат кўчасига киради ва шу йўл билан аламидан чиқмоқчи бўлади. Хотинининг ҳатти-ҳаракатларига чидай олмаган эр 2003 йилда у билан буткул алоқани узади. Бироқ фарзандлар эртасини ўйлаб, расман ажрашмайди. Бир аёлни шаърий никоҳига олиб, у билан яшаб юради. Фарзандларини уйлаб-жойлашга кўмаклашади.

Ор-номусини сақлай олмаган аёл эса турли жойларда ишлаб, кун кўриб юради. Аламзада бу аёл бахтсизлигига чидай олмай, 2014 йилда эрининг жонига суиқасд қилиб, мол-мулкини ўзлаштириш ҳақида режа тузади. Бу ниятини амалга ошириш учун дугонасидан ёрдам сўрайди. Аммо дугонаси бир неча бор шаштидан қайтаради. Кўзи нафратга тўлган аёл эса “Сен ёрдам бермасанг, бу ишни ўзим тугатаман”, дейди.

Нияти жиддий эканини англаган дугонаси, уни тўхтатиш учун режа тузади. Аёлга телефон қилиб, ёлланма қотил топганини айтади ва уни Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонга чақиради. Аёл эрини ўлдириш учун қотилга 15 минг АҚШ доллари беришини айтади. Кунини белгилаб, келишиб олишади. Аёл олдиндан 100 АҚШ долларини ҳатто “ёлланма қотил” чўнтагига солиб қўяди.

Ўзбекистон чегараси. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланган жиноятчилар қўлга олинди

Эрининг ҳаётига суиқасд уюштирган аёлнинг дугонаси ушбу суҳбат ва келишувларни аудио тасмага ёзиб олган эди. Фурсатни бой бермай, далилларни ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига топширади. Шу тариқа тошкентлик аёлнинг жиноий кирдикорлари фош бўлди.

Тергов-суриштирув жараёнида ўз айбига иқрор бўлган айбланувчи Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукмига кўра, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Янгиликлар лентаси
0