БМТ “Ислом давлати”нинг даромад манбаини фош қилди

Oбуна бўлиш
БМТ баёнотига кўра, террорчиларнинг даромад манбаи бу: зўравонлик йўли билан эгаллаб олинган ҳудудлардаги нефт конлари ва бошқа ресурслар, қамалда яшаётган фуқаролардан йиғиладиган "солиқлар", археология ишлари ўтказиладиган ҳудудларни ўмариш, гаровга олинганлар учун тўловлар...

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik, Ольга Денисова. БМТ Хавфсизлик кенгаши террорчилар эга молиявий манбаларга  қарши кураш юзасидан қабул қилган резолюцияга қарамай, “Ислом давлати” нефт савдоси билан шуғулланишда давом этмоқда. Нефт савдосидан тушадиган маблағлар террорчилар қўлга киритадиган даромаднинг асосий қисмини ташкил қилади, деб таъкидлади БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман, РИА Новости хабари асосида.

Нефт маҳсулотлари ноқонуний савдоси. - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Молия вазирлиги: “ДАИШ Сурия ҳукуматига нефт сотиб бойимоқда”

" Асосий даромад манбаи — бу зўравонлик билан эгаллаб олинган ҳудудлардаги нефт ва бошқа ресурслардан фойдаланиш, “солиқлар”, археология ишлари ўтказиладиган жойларни талон-тарож қилиш, ташқаридан келадиган хайрия пуллари, гаровга олинганлар учун тўланадиган тўловлардир. Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар ёрдамида тўпланадиган маблағлар ҳам террорчилар даромад манбаининг бир қисмини ташкил этмоқда”, — деб таъкидлади Бутунжаҳон ташкилоти раҳбари ўринбосари.

БМТ Бош котиби сал олдин 2015 йилда “ИД” нефт ва нефт маҳсулотлари савдосидан 500 миллион доллар даромад олгани ҳақида баёнот берган эди.

Шундан сўнг, яъни 17 декабр куни БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан барча давлатларга террорчилар молиявий манбаларига қарши курашиш мажбур иятини юкловчи резолюция қабул қилинди. Резолюцияга кўра, бундан буёғига БМТга аъзо мамлакатлар Хавфсизлик кенгаши “қора” рўйхатига киритиладиган шахс ва ташкилотлар активларини “музлатиши", уларга мамлакатга кириш ва транзитни таъкиқлаши, шунингдек, қурол-яроғ етказиб берилиши олдини олиши лозим.

 

Янгиликлар лентаси
0