Давлат Кўчмас Мулк инспекцияси хабарига кўра тадбирда 700дан зиёд техника ишлатилди, биноларнинг 55% бутунлай, 40%дан кўпининг тутиб турувчи деворлари бузиб ташланди.
Москва шаҳар ҳокимияти ушбу иншоотларни потенциал хавфли ва ўзбошимчалик билан қурилган деб баҳолади. Пойтахт мэри Сергей Собяниннинг сўзларига қараганда ушбу бинолар асосан 90-йилларда, “амалдор шахсларнинг ошкора лоқайдлиги ёки уларнинг кўмагида” қурилган.
Москва метрополитени раҳбари Дмитрий Пеговнинг сўзларига қараганда, метро бекатлари яқинида қурилган иншоотлар террорчилик актлари амалга оширишда фойдаланиш мумкин, улар фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
2015 йилнинг декабрида Москва ҳукумати “Москвада ўзбошимчалик билан қурилган биноларни бузиш” ҳақида қонун қабул қилган эди.