ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон яқин кунлар ичида ўз фуқароларининг меҳнат миграцияси тизимини ривожлантириш ниятида, деб хабар берди журналистларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлигивакили Азиз Инаков.
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирги вақтда ушбу йўналишда бир неча мамлкатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида иш олиб борилмоқда. Хусусан Ўзбекистон Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ва Япония таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JITCO) билан Ўзаро ҳамжиҳатлик ҳақида Меморандум имзоланган.
“Бизнинг агентлик ушбу фуқароларни Японияга техник стажировкага жўнатиш бўйича жавобгар ташкилот этиб тайинланган. Бугунги кунга қадар Япониялик ҳамкорлар билан бир неча учрашувлар ва музокаралар ўтказилди. Хусусан, "Чуо Сангьё Шинко" ассоциацияси билан шартнома тузилди, унга кўра япон тили ва керакли ҳунарга эга бўлган фуқаролар ушбу мамлакатда тажриба ўрганиши мумкин”, — деди у.
Ўзбекистон фуқароларни четга чиқишдан олдин мослашув маркази ва Япониянинг “Уно” корпорацияси томонидан махсус бўлим ташкил қилиниши кўзда тутилган. У ерда Ўзбекистонликлар чет элга чиқишдан олдин малака оширишлари мумкин. Шу билан бир вақтда Япония корпорациясининг марказий офисида ҳам Ўзбекистон-Япония ахборот маркази ташкил қилинади.
Инаковнинг сўзларига қараганда, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон орасидаги меҳнат миграцияси соҳасида тузилган ҳукуматлараро шартномаларни амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳларнинг бир неча учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашувларда меҳнат мигрантларини давлат иштирокида ташкилий ёллаш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, агентлик Польша, Оман ва бошқа давлатар билан ҳам меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсади бор. Ҳамкорликнинг асосий талабларидан бири, бу Ўзбекистон фуқароларига барча ижтимоий ва ҳуқуқий кафолатларни таъминлашдир.
Агентство орқали энг катта мигрантлар оқими Жанубий Корея мамлакатига амалга оширилмоқда. 2007 йилдан ҳазирга қадар ушбу мамлакатда 22,5 минг Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатда меҳнат қилиб қайтишди. Ҳозирги кунда у ерда 15,1 минг Ўзбекистонлик ишламоқда. Улар асосан саноат корхоналарида фаолият кўрсатмоқда.
Ҳозирги кунга қадар қонуний равишда меҳнат қилиб келаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари жиддий равишда бузиш ҳолатлари кузатилмади.
Амал қилаётган қонунларга кўра, Ўзбекистонликлар хусусий шартнома бўйича, меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида чет элга чиқмоқчи бўлганда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан рухсатнома олишлари керак.