Колорадолик эркак ҳар 12 йилда "бахтсиз ҳодиса" уюштириб, ўз хотинларини ўлдирган

© remembered.comКолорадолик эркак ўз рафиқасини чўққидан итариб юборди.
Колорадолик эркак ўз рафиқасини чўққидан итариб юборди. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гарольд Хенторн ўз рафиқасининг ўлимини пухта ўйлаб чиқилган режа асосида амалга оширган. Аммо ушбу жиноят унинг биринчи рафиқаси сирли ўлимига ҳам ойдинлик киритди.

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Америкалик полициячилар ўз рафиқаси ўлимида шубҳа остига олинган Гарольд Хенторнни ҳибсга олди. Маълумотларга кўра, эркак турмуш қуришганига 12 йил тўлган кун рафиқаси Тони Бертолетни сўнгги бор суратга олиб, қоядан итариб юборган. Ҳодиса Американинг Роки-Маунтин миллий боғида рўй берган.

Полициячилар берган хабарга кўра, биргаликдаги турмушларига 12 йил тўлган кун эр-хотин Денвердаги Миллий боғга романтик саёҳатга отланишган. Тони 40-метрлик қоядан йиқилиб тушгач, Гарольд дарҳол қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. У қутқарувчилардан воқеа жойига вертолётда келишларини талаб қилиб, барча ҳаражатларни ўз зиммасига олишини таъкидлаган. Афсуски, қутқарувчилар воқеа жойига етиб келишганларида, аёлни қутқаришга ҳожат қолмаган эди.

Эркак суюкли рафиқасидан ажралиб қолганлиги туфайли куюниб, кўз ёш тўкиб турган вақтда, полициячилар аёл қоядан бахтсиз воқеа туфайли сирғаниб, йиқилмаганини, бу борада унга “ёрдам беришганини” аниқладилар. Бундан ташқари, Гарольднинг машинасидан бахтсиз ҳодиса белгилаб қўйилган Миллий боғ харитаси топилган.

Ушбу ҳодисадан кейин полициячилар Гарольднинг биринчи рафиқаси Сандра ҳам 1995 йилда сирли тарзда вафот этганига эътибор қаратишди. Гап шундаки, йигирма йилча олдин Гарольд рафиқаси Сандра билан бир танишлариникига кечки нонуштага йўл олишган. Йўлда эркак машинанинг олд ғилдираги тешилгани ҳақида айтади. Гарольд домкрат ёрдамида машинани кўтариб, аёлдан автомобил тагига юмалаб кетган болтни олиб чиқишни сўрайди. Сандра айтилган детални топиш учун автомобил тагига шўнғиган вақтда, машина аёл устига қулайди…

Шуниси қизиқки, эркак иккала аёл билан ҳам 12 йилдан яшаган.

Полициячилар шунингдек, 2015 йилда эркакнинг иккинчи рафиқаси — Тони ҳаёти салкам 5 миллион АҚШ долларига суғурта қилинганлиги ҳақидаги фактга эътибор қаратдилар.

Ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

© remembered.comМужчина из Колорадо убил свою жену
Мужчина из Колорадо убил свою жену - Sputnik Ўзбекистон
Мужчина из Колорадо убил свою жену

 

Янгиликлар лентаси
0