ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Боливиядаги катталиги жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган Поопо кўли мавжудлигига барҳам берилди, хабар қилади РИА Новости, Европа Космик агентлиги(ЕКА) спутник орқали олган суратлар анализи натижасига таянган ҳолда.
"Кундалик режимда ер сатҳи мониторинги билан шуғулланувчи ЕКА Proba-V мини-спутниги Боливиядаги катталиги жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи кўлнинг ғойиб бўлганлигини қайд қилишга муваффақ бўлди, Поопо кўли тўлиқ буғланиб кетгани тасдиқланди", — дейилади агентлик хабарида.
ABI порталида таъкидланишича, Поопо кўлининг аста-секинлик билан буғланиб борганлиги ЕКА томонидан 2014 йилнинг апрелида, 2015 йилнинг июлида ва 2016 йилнинг январ ойларида олинган бир қатор суратлар ҳам тасдиқлайди. Илгари бу кўл 3 минг квадрат километр майдонни эгаллаган, ва Титикаки кўлидан кейин катталиги жиҳатдан иккинчи ўринда турган.
Чуқурлиги 3 метр бўлган бу кўл биринчи марта ғойиб бўлаётгани йўқ: унинг биринчи марта тўлиқ буғланиши ҳолати 1994 йилда қайд этилган. Аммо бу воқеадан кўп вақт ўтмай, кўл яна сувга тўлган.
Мутахассислар бу сафар Поопо кўлининг ўзини тиклаш жараёни узоққа чўзилишидан ҳавотир олишмоқда. Аммо, бу жараён юз бермаслиги ҳам мумкин, деб ҳисоблашмоқда улар.