ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Осиё чемпионати биринчи босқичида ўзининг биринчи ўйинини қарши ўтказади, Футзал ассосиацияси хабари асосида.
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси раҳбари Хосе Мария Мендез, Спутникка берган интервьюсида, “Жамоа яхши ўйин кўрсатиб келмоқда, яна бу сафар ўз уйида ўйнамоқда, шунинг учун ушбу чемпионатда Ўзбекистон турнир фаворитлардан бири бўлади”, — деганди.
“А” гуруҳидаги Ўзбекистоннинг бошқа рақиблари ҳақида, Мендез “Бизнинг гуруҳда Ливанни умуман кўришни хохламаган бўлар эдим, лекин тақдир шундай экан”, — деганди Мендез.
“Қирғизистон ҳам жиддий жамоа, уларга қарши яхшигина тер тўкишга тўғри келади”, — деганди сўзининг давомида Мендез.
Мухбирнинг “Саудия Арабистони жамоаси ҳақида нима дейсиз”, — деган саволига, Мендез
“Cаудия Арабистони жамоаси бу умуман Яқин Шарқ жумбоғи, чунки у олдин ҳеч қачон халқаро турнирларда қатнашмаган, энди бўлса сюрприз кўрсатмоқчи. Очиғини айтганда бу жамоа бизга нотаниш, лекин биз уларнинг квалификациядаги уйини видеосини топдик, ва жамонанинг тактикаси ҳамда имкониятларини ўрганиб чиқдик. Бу жамоада тез ва чаққон яккахон ўйинчилар кўп экан, лекин, Тожикистон ёки Въетнамга ўхшаш, жиддий тактик таёргарлик йўқ”, — деб жавоб берди.
Ўзбекистон жамоасининг иккинчи ўйини 12 феврал куни Қирғиистон жамоасига қарши ўтказилади, учинчи ўйин эса 14 феврал куни Ливан билан бўлади.
Турнир 21 феврал куни ниҳоясига етади, ғолиб нафақат бош соврин, балки жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Бу йил жаҳон чемпионати Колумбияда ўтказилади, унда Осиёнинг энг кучли беш жамоаси қатнашади.
Спортнинг ушбу янги тури ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш учун инфографикамизни томоша қилинг.