ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Розенхайм шаҳри полицияси расмий вакили, Баварияда икки поезд тўқнашувида 8 киши қурбон бўлганини ва 150 киши жароҳатланганини, улар орасида 50 киши оғир жароҳат олганини хабар қилди.
“Ҳа, мен ҳозир 8 киши қурбон бўлганини тасдиқлашим мумкин. 50 киши оғир яраланган ва яна 100 киши енгил яраланган”, — деди полиция расмий вакили.
Полиция хабарига кўра, авария содир бўлган жойда қидириш ишлари олиб борилмоқда, қурбонлар сони ошиши мумкин.
Ушбу фожеа сабаби террорчилик бўлиши мумкин-ми деган саволга. полиция вакили кескин "Йўқ", — деб жавоб берди.
Поездлар тўқнашуви Бавария вилоятида, Бад-айблинг шаҳри яқинида сешанба куни эрталаб содир бўлди. Авария содир бўлган жойда ҳозир 100га яқин қутқарувчилар ва врачлар, бир неча вертолетлар ишламоқда. Авриаяда икки поезд юзма-юз тўқнашган, улардан бири темир йўлдан чиқиб кетган. Фожеа сабаблари ҳозир батафсил ўрганилмоқда.
