Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса

© Sputnik / Ильясов / Медиабанкка ўтиш"Алишер Навои" сопол товоқча
Алишер Навои сопол товоқча - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса, Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айри ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Алдангани, алла бўлгани шудир.
Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса,
Пайтаванинг салла бўлгани шудир.

Эл комил бўлмаса, юрт эмас улуғ,
Беқадр маҳалла бўлгани шудир.
Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлиғ,
Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.

Ўзбек ўзлигини англаса бекам,
Унинг "Баракалла" бўлгани шудир.
Оламга Навоий наслиман деган
Овози баралла бўлгани шудир.

Эркин Воҳидов, 1971-2000.

Янгиликлар лентаси
0