Ўзбекистонда сайёҳлар учун янги поезд ишга тушди

Oбуна бўлиш
Ушбу поезд сайёҳларга Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа шаҳарларини томоша қилиш имконини беради.

 

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. "Ўзбекистон Темир йўллари" бу йил ҳам чет эл тур компаниялари билан биргаликда махсус сайёҳлик поездлари фаолиятини ташкил қилади, деб хабар берди компания вакили.  

Бу йирик лойиҳа Германиянинг Lernidee Erlebnisreise GmbH компанияси билан биргаликда амалга оширилмоқда. Lernidee Erlebnisreise GmbH Ўзбекистон билан махсус поездлар ташкил қилиш борасида 3,5 йилдан бери ҳамкорлик қилмоқда.

“Бу йил биз Германиялик ҳамкорлар билан, аллақачон машҳур бўлишга улгурган, Orient Silk Road Express поездида олтита рейс ташкил қиламиз. Тўрт рейс “кичик ҳалқа” бўйлаб ташкил қилинади. Сайёҳлар Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива шаҳарларини томоша қилиш имконига эга бўлишади”, — деди компания вакили.

Orient Silk Road Expressнинг қолган икки рейс халқаро бўлиб, у Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистонни боғлайди. Туристлар ушбу уч мамлакат дурдоналарини томоша қилиш имконига эга бўлишади.

Ушбу поезднинг асосий мижозлари бу Европалик сайёҳлар бўлиб, улар Германияда тўпланади, кейин чартер самолётида Тошкентга олиб келинади. Поезд олти вагонан иборат бўлиб миллий услубда атлас, икат, ипак, билан безатилган. Вагонларда ёғоч ўймакорлиги каби бошқа ўзбек амалий санъат турлари кенг ишлатилган.

Ундан ташқари, Ўзбекистон орқали бу йил биринчи марта Москва – Теҳрон сайёҳлик поезди ҳам ўтади. Унинг йўналиши узунлиги 9,5 минг км ни ташкил қилади. Британиянинг Golden Eagle компанияси 2016 йилда ушбу поезднинг икки қатновини амалга оширмоқчи: баҳорда ва кузда.   

Ўзбекистон темир йўлларининг “Афсона” номли сайёҳлик поезди ҳам ишсиз қолгани йўқ. У 2013 йилдан буён туристик ташкилотларнинг буюртмаларига биноан ишлаб келмоқда. Поезд барча қулайликларга эга бўлган 8 вагондан ташкил топган бўлиб, у Ўзбекистон шаҳарлари орасида қатнайди.

 

Янгиликлар лентаси
0