Зика вируси иссиқ мамлакатлар аҳолисига хавф солмоқда

© James GathanyМикробиолог олим
Микробиолог олим - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Роспотребнадзор иссиқ мамлакатларга отланган саёҳларга, аввал ушбу мамлакатда Зика вируси тарқалиш қай даражада эканлигини аниқлаб, кейин саёҳат ҳақида қарор қабул қилишни маслаҳат беромоқда.

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Роспотребнадзор ўз  сайтида, иссиқ мамлакатларга саёҳат қилинганда, Зика вируси билан касалланиш хавфи борлиги ҳақида огоҳланирмоқда.

“Тропик ва субтропик мамлакатларга саёҳат режалаштирганда, Роспотребнадзор, ёки туроператор томонидан ушбу мамлакатлардаги эпидемиолигик вазиятни ўргнаниш, ҳамда дам олиш учун ушбу жиҳатдан хавсиз мамлакатларни танлашни”, — тавсия қилди.

Хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда ушбу вирусга қарши вакцина ҳали ишлаб чиқилмаган. Касаллик асосан чивин чақиши оқибатида юқади, шунинг учун бугунги кунда ундан сақланишниг энг яхши чораси бу чивин чақишига йўл қўймаслик.

“Касалликни олдини олишнинг энг яхши усули – бу чивин чақишини олдини олишдир. Бунинг учун махсус спрейлардан фойдаланиш, танани тўлиқ беркитадиган очиқ рангли кийим кийиб юриш, дераза ва эшикларга махсус пардалар тутиш, бинолар ичида кондиционер ишлатишни”, —  тавсия беришмоқда муассасада.

Ҳомиладор аёллар, ёш болалар ва кексалар чивин чақишидан жудаям эҳтиёт бўлишлари керак. Бу борада турли сув ҳавзаларига яқинлашганда эҳтиёткорликни унутмаслик керак, чунки турли ҳовуз ва кўллар чивинларниг тухум қўядиган ва кўпаядиган жойи.   

Узоқ мамлакатлардан қайтиб келгандин кейин бир неча ҳафта давомида касаллик белгилари пайдо бўлганда (тана ҳароратининг ошиши, учуқ, конъюнктивит, мушаклар ва бўғинлар оғриғи, ҳолсизлик), дарҳол касалхонага мурожаат қилиш керак.

Зика безгаки – маймунлардан тарқаган ўткир юқумли касаллик бўлиб, одамга юққанда унинг симптомлари безгак касаллигига ўхшайди. Вирус ҳомиладор аёллар учун жуда хавфли бўлиб у микроцефалия оқибатида ҳомила миясини шикастлайди.

2016 йил 27 январ ҳолатига Зика безгаки билан шикастланганлар Шимолий ва жанубий америка, Осиё-Тинч океани ҳудудида 27 мамлакатида аниқланган: Барбадос, Боливия, Бразилия, Кабо-Верде, Колумбия, Эквадор, Сальвадор, Фиджи, Франция Гвианаси, Гваделупа, Гватемала, Гайана, Гаити, Гондурас, Мальдив, Мартиник, Мексика, Янги Каледония, Панама, Парагвай, Пуэрто-Рико, Сен-Мартен, Самоа, Соломон ороллари, Суринам, Венесуэла ва Таиландда.

 

Янгиликлар лентаси
0