Тошкентда қор ёғиб совуқ бўлиши кутилмоқда

Oбуна бўлиш
Синоптиклар айтишига қараганда, 9-11 феврал кунлари Ўзбекистонда қор ёғиши ва кескин совуқ тушиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. Ўзбекистон гидрометео маркази хабарига кўра, 11-12 феврал кунлари қор ёғиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати +2…+5  градусни ташкил қилади. 10 феврал куни ҳаво ҳарорати  эса 0…– 3 градус атрофида бўлиши кутилмоқда, uz24.uz хабарига асосан.  

Навоий вилоятида 10-11 феврал кунлари тунда —5…-10  градус совуқ бўлиши кутилмоқда. Кундуз куни ҳаво ҳарорати  0…+ 3 градус атрофида бўлади.  

Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида 10-11 феврал кунлари қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кечаси — 8…-10  градус совуқ, кундузи эса —2…-7 градус совуқ бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0