ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон ШҲТда раислик лавозимида террорчиликка, экстремизмга ва сепаратизмга қарши курашини фаоллаштиришга бел боғлади, деди ҳукумат вакили.
Унинг сўзларига қараганда ҳозирги кунда халқаро хавфсизликннинг замонавий чақириқларига мос жавоблар топиш, ва шу билан бирга ташкилотнинг барча аъзолар учун иқтисодий ва гуманитар ривожланиншини таъминлаш жуда муҳимдир.
“Биз бир неча бор ШҲТда ҳамкорлик доирасида террорчилик, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашни кучайтириш ҳамда Афғонистон можаросини ҳал қилишни таклиф қилган эдик, чунки Афғонистон муаммоси барча ШҲТ давлатлари учун муҳим рол ўйнайди. Ҳозир, ташкилотни бошқаришга навбат бизга келганда, бу борада янада фаоллашмоқчимиз”, — деди суҳбатдош.
Давлат вакили, ШҲТнинг Уфадаги саммитида президент Ислом Каримовнинг нутқидан лавҳа келтириб “Ўзбекистон ШҲТни ҳарбий-сиёсий альянсга айлантиришга қарши” эканлигини ва аксинча Шанхай ташкилотининг регионда тинчлик ва барқарорлик гарантига айланиб, ўз нуфузини ошириш учун, БМТ билан мунособатларини ривожлантириш кераклигини таъкидлади.
Аъзо мамлакатлар президентлари иштирокида Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ 2016 саммити – йилнинг асосий воқеасига айланиши керак.
Ўзбекистон олдин ҳам, ШҲТнинг нафақат регионда тинчлик ва хавфсизлик гаранти, балким аъзо мамлакатлар орасида иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, мамлакатлараро транспорт коридорлари ва инфраструктура лойиҳаларини ривожлантириш ташаббуси билан чиққан эди.