ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Бутун дунёга машҳур скрипкачи Сергей Крылов якшанба куни Тошкентда биринчи бор концерт берди. Крылов рус ва ўзбек классик мусиқа асарларини ижро этди.
“Туркистон” саройида бўлиб ўтган кеча дастурида Петр Чайковскийнинг скрипка учун концерти ва тўртинчи симфонияси ижро этилди. Мусиқанинг “олтин меъроси” фонди асарларини Крылов Ўзбекистон Миллий оркестри билан биргаликда ижро этди.
“Оркестр мусиқачилари ва мен Сергей Крыловнинг скрипка чалиш маҳоратига маҳлиё бўлдик. Унинг ижросида юксак маҳорат ва ижро этилаётган асарларини доҳийона талқин этиш биргаликда қўшилиб кетган”, — деди Миллий оркестр дирижери Азиз Шоҳакимов.
Олдин фақат ўзбек мусиқачилари томонидан ижро этилган Сулаймон Юдаковнинг “Хоразмда байрам намойиши” асари "Россия Паганиниси” ва ўзбек оркестрининг биргаликда ижро этган биринчи асари бўлди.
Сергей Крылов 1970 йилда Москвада, таниқли скрипкачи уста ва пианино чалувчи аёл оиласида туғилди. Москва консерваторияси битирувчиси, 1989 йилдан буён Италияда яшаб келмоқда. Бугунгу кунда санъаткор бутун дунё бўйлаб гастролларда яккҳон ижрочиликни дирижерлик билан алмаштириб келмоқда. Крылов Литва оркестри бош дирижери, 2012 йилда эса у Швейцариянинг Лугано Консерваторияси профессори номига созовор бўлди.