ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. АҚШ президентлигига номзод, миллиардер Дональд Трамп тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзодлар рўйхатига киритилди, хабар қилинади CNN телеканали сайтида, РИА Новости хабарига кўра.
"Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Трамп сирли ҳомий томонидан 2016 йил тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатилди, таъкидлайди Кристиан Берг Харпвикен (ҳар йили ушбу мукофотга номзодлар рўйхатини тузувчи Норвегиядаги Дунё муаммоларини тадқиқ қилиш институти раҳбари, таҳр.)", — дейилган хабарда.
Ушбу мукофотга, шунингдек, суриялик қочоқларга ёрдам қўлини чўзган греклар гуруҳи, “Ислом давлати” террорчилари чангалидан қочишга муваффақ бўлган қул-аёл, Колумбиядаги эллик йилдан буён тинчимаётган фуқаролар урушига хотима ясаган музокара иштирокчилари ва бошқалар номзод этиб кўрсатилган.
Ўзининг сайловолди ташвиқотларида Трамп бир неча бор “Ислом давлати” террорчиларини бомба ташлаб йўқ қилишга, Россия билан муносабатларни йўлга қўйишга, АҚШга буюк давлат мақомини қайтаришга ваъда берган. Миллиардер, шунингдек, АҚШга мусулмонларни киритмасликни ва мабодо, Пекин ўз валютаси курсини пасайтиришни тўхтатмас экан, Хитой товарлари учун 45% давлат божи белгилашни таклиф қилган.