Reuters: Эрон долларга нефт сотишдан воз кечди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтиш"Лукойл" компаниясининг нефт юк ортувчи терминали.
Лукойл компаниясининг нефт юк ортувчи терминали. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон ўзи экспорт қиладиган нефт борасида ҳисоб-китобни еврода амалга оширадиган бўлди. Теҳрон шу тариқа Америка валютасининг таъсир кучини пасайтиришга аҳд қилган.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Эрон давлати ўзи етказиб берган нефт учун АҚШ долларида ҳисоб-китоб қилишдан воз кечди, хабар қилади РИА Новости Reuters агентлиги маълумоти асосида.

Эрон шу тариқа Америка валютаси таъсиридан чиқишга аҳд қилмоқда.

Агентлик эга маълумотларга кўра, бундан буёғига Теҳрон нефт экспорти учун ҳисоб-китобни еврода амалга ошириш ниятида. Бу ерда гап франциянинг Total компанияси, испаниянинг Cepsa корпорацияси ҳамда "Лукойл" Litascoнинг трейдинг бўлинмалари ва Эрон ўртасида тузилган шартномалар ҳақида бормоқда.

Бундан ташқари, Эрон санкциялар туфайли музлатиб қўйилган – 100 миллард АҚШ доллари миқдоридаги молиявий активларни ҳам Европа валютасида қайтармоқчилигини маълум қилган.

 

Янгиликлар лентаси
0