Ар-Риёднинг 150 минг аскари Сурияга киришга тайёр

Oбуна бўлиш
Ҳарбийларни тайёрлаш машғулотлари Саудия Арабистони ҳудудида ўтказилмоқда. Машғулотларда Саудия, Миср, Судан ҳамда Иордания ҳарбийлари қатнашмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Саудия Арабистони ва унинг араб мамлакатлари орасидаги иттифоқдошлари Сурия ҳудудида жангариларга қарши кураш учун 150 минг нафар ҳарбийни тайёрламоқда, РИА Новости CNN телеканали маълумоти асосида.

Қиролликдаги ишончли манбадан олинган хабарларга кўра, тайёргарлик машғулотлари Саудия Арабистони ҳудудида ўтмоқда. Уларда саудиячилар билан бир қаторда Миср, Судан ҳамда Иордания ҳарбийлари иштирок этмоқда.

Саудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул-Азиз Аль Сауд - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони қўшинларини Сурияга олиб кирмоқчи

Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Аҳмад Асири пайшанба куни қироллик Сурияга ўз қўшинини юборишга тайёрлиги ҳақида эълон қилган эди. Аммо аввалига Саудия Арабистонининг ушбу қарори АҚШ бошчилигидаги коалиция тасдиғидан ўтиши лозимлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ислом давлати”га қарши кураш учун ягона фронт мавжуд эмас. Сурия ва Ироқ ҳукумат ҳарбийлари, АҚШ бошчилигидаги коалиция, шунингдек, қурдлар, ливия, ироқ шиа кўнгилли аскарлари ушбу террорчилик гуруҳига қарши кураш олиб боришмоқда.

Ҳарбий ҳаракатлар оқибатида юз минглаб тинч аҳоли қурбон бўлди, миллионлаб инсонлар қочоқларга айланди.

Ўтган йилнинг 30 сентябридан бошлаб Россия ҳам Сурия президенти Башар Асад илтимосига биноан Суриядаги “ИД” ва “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик уюшмалари объектларига қарши авиазарбаларни амалга ошира бошлади.

Янгиликлар лентаси
0