GM Uzbekistan заводи иши нима сабабдан тўхтатилганини айтди

© Sputnik / Олег Золото / Медиабанкка ўтишChevrolet Aveo
Chevrolet Aveo - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқ аъзолари автомобил заводи иши тўхтаилгани ҳақидаги янгиликни фаол муҳокама қилаётган вақтда GM Uzbekistan бу вақтинчалик ҳолат эканлигини айтмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. “Ўзавтосаноат” корхнаси хабарига кўра, автомобил заводи фаолияти тўхтатилиши вақтинча ҳолатдир.

“Нотўғри маълумотлар пайдо бўлишини илдини олиш мақсадида, ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатиш бу ҳар йилги профилактика ўтказиш масаласи билан боғлиқ”, — дейилган компания хабарида.

Кейинги ҳафтадан завод тўлиқ қувват билан ишга тушади.

GM Uzbekistan 2016 йил майда янги Chevrolet Aveo моделини ишга ишлаб чиқаришни бошлайди. Янги T250 платформа асосида ясаладиган автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун корхона 104,2 млн  доллар инвестиция киритди.  

Ҳозирги кунда корхона 12 хил атвомобил ишлаб чиқаради: беш хил седан —  Nexia, Cobalt, Lacetti, Gentra ва Malibu, икки кичик автомобил — Matiz ва Spark, минивэн Orlando, унверсал Captiva, микроавтобус Damas ва унинг юк ташишга мослашган кўриниши Labo.

 

Янгиликлар лентаси
0