ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Тошшаҳартрансхизмат АЖ хабарига кўра 3 февралдан бошлаб Тошкент кўчаларида бепул Wi-Fi хизмати бўлган биринчи автобуслар пайдо бўлди. Бундай хизмат кўрсатиш имкони ҳақида автобус ойнасига ёпиштирилган наклейкалар хабар бермоқда.
Ҳозирча бепул Wi-Fi хизмати тошкентда 14-йўналишли автобусда пайдо бўлган. Тармоққа уланиш учун пароль талаб қилинмайди. Компания хабарига кўра, яқин кунлар ичида бепул Wi-Fi хизмати 51, ва 28 йўналишларда пайдо бўлади.
Тошшаҳартрансхизмат вакилининг сўзларига қараганда, интернетга уланиш хизмати 4G LTE тизими орқари таъминланади, шунинг учун алоқа тезлигианча юқори. Буни аллақачон фойдаланишга улгурган facebook аъзолари ҳам қайд этмоқда.
Тошшаҳартрансхизмат АЖ хабарига кўра, йил охиригача, шаҳар автобусларининг катта қисми бепул Wi-Fi ускуналари билан жиҳозланади.