Сурияда Россиянинг ҳарбий маслаҳатчиси ҳалок бўлди

© Sputnik / Михаил Алаеддин / Медиабанкка ўтишСалма яқинида Сурия армияси
Салма яқинида Сурия армияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурия армияси жойлашган ҳудудни миномётдан ўққа тутиш вақтида, Россия ҳарбий маслаҳатчиси ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги хабар беришига кўра, биринчи феврал куни Сурия ҳарбий қисмларидан бири жойлашган ҳудудни миномётлардан ўққа тутиш оқибатида Россия офицери ҳалок бўлди.

“Россия ҳарбий маслаҳатчиси мамлакатлар орасида амал қилаётган ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномаси доирасида Сурия армиясига янги техникани ўргатиш учун юборилган эди”, — дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Ҳарбий хизматчи ўлимидан кейин давлат мукофотига тақдим этилди.

Сурияда 2011 йилдан бери “Ислом давлати” ва бошқа террорчи гуруҳларга қарши уруш давом этмоқда. БМТ хабарига кўра, ўтган давр мобайнида 220 минг киши қурбон бўлган. Ҳукумат қўшинларига турли гуруҳларга мансуб террорчилар қаршилик кўрсатмоқда. Улар орасида энг фаоллари “Ислом давлати” ва Жебҳат ан-Нусра” террорчи гуруҳларидир.

2015 йилнинг 30 сентябридан бошлаб, Сурия президенти Башар Асар мурожаатига биноан, Россия Ҳаво-космик кучлари “Ислом давлати” ва Жебҳат ан-Нусра” террорчи гуруҳларига ҳаводан зарбалар бериб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0