ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия Федерацияси ўз миллий ғоясига эга — бу ватанпарварликдир. Бошқа ҳеч қандай ғояни ўйлаб топишга ҳожат йўқ, деб таъкидлади чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин, РИА Новости хабари асосида.
"Бошқа бирор бир ғояни ўйлаб топмаймиз, бунга ҳожат ҳам йўқ", — деди Путин бизнес ташаббусини олдинга йўналтириш бўйича “Лидерлар клуби” фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда.
"Бизда ватанпарварликдан бўлак ҳеч қандай жипслаштирувчи ғоя бўлиши мумкин эмас", — деб таъкидлади Путин.