Ўзбекистон Ҳаж делегациясия Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Oбуна бўлиш
Сафардан мақсад Ўзбекистон фуқароларининг 2016 йилги Ҳаж сафари ташкилий масалаларини келишиб олишдир.

ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Бугун Ўзбекистон Ҳаж делегациясия Саудия Арабистонига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати.  

Делегация аъзолари орасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, ЎМИ матбуот котиби Нуриддинов ва Тошкент Ислом Универитети халқаро алоқалар бўлими мудири Ҳасановлар бор. 

“Бир ҳафта давом этадиган сафар давомида Саудия Арабистони подшоҳлигида Ҳаж вазири Бандар Ҳажжор билан учрашишлари, муборак “Ҳаж — 2016” мавсумини ташкил этишга тааллуқли ташкилий масалаларни келишиб олишлари режалаштирилган”, — дейилган хабарда.

Делегация аъзолари шунингдек, бу йилги Ҳаж мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатувчи Умумий Бош Муассаса, Транспорт Уюшмаси, Ҳаж вазирлигининг Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара филиаллари раҳбарлари билан ҳам учрашадилар. Сафар давомида САПлик мартабали масъуллар билан муборак Ҳаж сафарини кўнгилли ўтказишга тааллуқли масалаларни мувофиқлаштириб олинади.

Янгиликлар лентаси
0