ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Италия ТИВ раҳбари Паоло Жентилони ҳамда АҚШ давлати Бош котиби Жон Керри томонидан Римда ўтказилган матбуот-анжумани кичик нохушлик билан якун топди: олд қаторда ўтирган журналист аёллардан бири чиқиб кетаётган вазирлар кетидан “Ислом Давлати” террорчилик уюшмасини айнан улар барпо қилишгани ҳақидаги айбловни айтишга улгурди.
Керри ва Жентилони сешанба куни Римда “ИД”га қарши курашувчи коалициянинг “кичик гуруҳи” доирасида кенгаш ўтказишган эди. Учрашувда Европа Иттифоқига аъзо 23 мамлакат вакиллари иштирок этишди. Учрашув Италия ва Америка дипломатларининг ҳамкорликдаги матбуот-анжумани билан якун топди.
Матбуот билан учрашув якунлангач, вазирлар залдан чиқиб кета бошладилар. Шу пайт олд қаторда ўтирган журналист аёллардан бири ўрнидан туриб: “ИД”ни сиз яратдингиз!”, деб бақирди.
Аёл шу заҳоти Италия ҳарбийлари — карабинерлар томонидан қуршаб олди. Залдаги гувоҳларнинг сўзларига қараганда, италиялик журналист аёл бошида рўмол бўлган.