ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Еврей автоном вилояти ҳудудидан Хитойга олиб чиқиб кетилаётган 400 кг нефрит ва 140 дан зиёд айиқ оёқлари чегарада Биробиджан божхона инспекторлари томонилан топиб олинди.
“Амурзет божхона постида, олдиндан олинган хабарга асосан, Хитойга олиб чиқиб кетилаётган 146 айиқ оёқлари ва 400 кг нефрит топиб олинди. Чет эл корхонасига қарашли автомобил кўздан кечирилаётганда, ёғоч маҳсулотлари орасида картон қутилар топиб олинган. Уларнинг ичида айиқ оёқлари ва минераллар бўлган”, — дейилган божхона хабарида.
Контрабанда қилинаётган маҳсулот ҳибсга олиниб. Текширув ишлари олиб борилмоқда.