Хитойликлар ёзда 2,5 кундан дам ола бошлайди

Oбуна бўлиш
Ушбу чоралар аҳоли орасида туризмни ривожлантириб мамлакат иқтисодига кўмак беришга қаратилган. Расмий дам олиш жума куни тушдан бошланади.

ТОШКЕНТ, 3 фев —Sputnik, Иван Булатов. Хитой фуқаролари ёздан бошлаб икки кун ўрнига икки ярим кун дам олишни бошлайди, дейилган Хитой туризм бошқармаси раҳбари нутқида.

Эксперт: Ўзбекистон Хитой учун — Марказий Осиёдаги муҳим устун

Дам олиш кунларини узайтириш ҳақидаги қарор Хитой Давлат Кенгаши томонидан 2015 йил августида маъқулланган эди. Ушбу тадбирнинг мақсади аҳоли орасида туризмни ривожлантириш ва иқтисодни қўллаб-қувватлашдир. 

Хитойнинг баъзи вилоят ва шаҳарларида ушбу тартиб аллақачон ишга тушган. Хэбэй, Цзянси вилоятларида ва Чунцин шаҳрида иш вақти жума куни тушда тугатилади. Шу билан бир вақтда 40 соатлик иш ҳафтаси сақланиб қолмоқда. Ишчилар ва корхона етишмаган иш соатларини ўзаро келишган ҳолда ҳал қилишади.

Хитой Давлат Кенгаши томонидан эълон қилинган ҳужжатда 2,5 кунлик дам олиш тартиби ҳар жойнинг аниқ шароитига қараб белгиланади. Ушбу тартиб фақат ёз ойларида қўлланишга мўлжалланган таклифдир, йил давомида амал қилувчи мажбурий қонун эмас.  

Шу ўринда, Россиядаги давлат томонидан белгиланган 10 кунлик Янги йил таътилини ҳам эслаб ўтамиз. Ҳукумат томонидан ушбу тартиб киритилганидан кейин аҳоли йилига икки марта узоқ вақт дам олиш имконига эга бўлди. Фуқаролар ўзлари ҳисобидан оладиган таътилни, одатда ёзда,  денгиз соҳилларига бориш учун ишлатишса, Янги йил таътили эса Россияда ичида дам олишга қўлай бўлди. Иқтисодчилар Янги йил таътили кунларида ички туризм, ижтимоий хизматлар, савдо-сотиқ ва музей ва парклар даромади ҳисобига мамлакат иқтисоди ўсганини эътироф этишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0