Ўзбектелеком интернет хизматлари нархини 10 %га пасайтириди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишНоутбук фойдаланувчиси
Ноутбук фойдаланувчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон интернет-провайдерлари учун интернет траффик нархи 1 февралдан бошлаб 142 $ Мбит/с миқдорида белгиланди.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. "Ўзбектелеком" республика интернет провайдерлари учун интернет трафики нархини 1 февралдан бошлаб 142 $ Мбит/с миқдорида белгилади, дейилган компания сайтида.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил январида интернет-провайдерлари учун белгиланган нарх 156 $ Мбит/с эди. Интернет траффики нархи ушбу йилда яна бир неча бор пасайиши мумкин. Ўзбектелеком  2015 йил давомида интернет хизматлари нархини 251 $ дан 157 $ гача камайтирган эди.

Охирги йилларда Ўзбекистонда ахборот технологиялари ривожланишига алоҳида эътибор  берилмоқда. Провайдерлар учун нархлар бир неча бор пасайтирилишига қарамасдан, аҳоли учун ўртача нарх бошқа мамлакатларга нисбатан анча юқори даражада қолмоқда. Интернет ишлаш тезлиги Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда сезиларли даражада паст. Шу билан бир қаторда, траффик ҳажми чекланмаган тарифлар сони ҳам кам.  

© UztelecomДинамика цен на интернет услуги АО "Узбектелеком" ($ за 1 Мбит/с)
Динамика цен на интернет услуги  АО Узбектелеком ($ за 1 Мбит/с) - Sputnik Ўзбекистон
Динамика цен на интернет услуги АО "Узбектелеком" ($ за 1 Мбит/с)

 

 

Янгиликлар лентаси
0